Линклар

Покистоннинг шимол-ғарбий минтақасида хавфсизлик текширув пунктига қарши амалга оширилган ҳужум оқибатида 24 киши нобуд бўлди, 50 дан ортиқ одам яраланди.

Расмийларга кўра, портлаш 4 май куни Афғонистонга чегарадош Бажур тумани маркази Ҳар шаҳрининг одамлар билан гавжум бозор яқинида амалга оширилган.

Ҳужум оқибатида беш нафар полиция ходими яраланган.

Хабарларга кўра, ўлган ва яраланган одамлар орасида мактаб ўқувчилари ва аёллар ҳам бор.

Ҳужум учун масъулиятни Таҳрики Толибон Покистон гуруҳи ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG