Линклар

Клинтон Пекинни АҚШ бойкотини қўллашга чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Пекин ш., 2012 йил 4 май.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Пекин ш., 2012 йил 4 май.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Хитойни Эрон нефтига бойкот эълон қилиш ҳақидаги АҚШ режасини қўллаб-қувватлашга ундади.

Қўшма Штатлар яширинча ядровий бомба яратишга уринаётганликда гумон қилинаëтган Теҳронга босимни кучайтириш мақсадида халқаро ҳамжамиятни Эрондан нефт импорт қилишни тўхтатишга чақирмоқда.

Келаси ойдан бошлаб АҚШ Эрондан нефт сотиб олишни давом эттираётган давлатларнинг молиявий ташкилотларига қарши санкциялар жорий қилади.

Эрон нефтининг асосий харидорларидан бири бўлган Хитой АҚШ санкцияларига қарши чиқмоқда.

Бироқ хабарларга кўра, Хитой Эрондан нефт сотиб олиш ҳажмини аста-секин камайтира бошлаган.

Эрон ҳукумати ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлаганини таъкидлаб, барча айбловни рад қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG