Линклар

logo-print

Доғистондаги портлашда камида 14 одам ҳалок бўлди


Доғистонлик мутахассислар Махачкалада содир этилган портлаш жойида текширув олиб бормоқда, 2012 йил 4 май.

Доғистонлик мутахассислар Махачкалада содир этилган портлаш жойида текширув олиб бормоқда, 2012 йил 4 май.

Россиянинг Доғистон Республикаси пойтахти Махачкалада амалга оширилган иккита портлаш оқибатида камида 14 киши нобуд бўлди, 120дан ортиқ одам яраланди.

4 май Доғистонда мотам куни деб эълон қилинди.

Расмийларга кўра, биринчи портлаш пайшанба куни кечқурун Махачкача ташқарисидаги текширув пунктида полиция ходими йўловчи автомобилни тўхтатган пайтда содир бўлган.

25 дақиқа ўтиб, айни жойда кичик автобус портлаган.

Натижада биринчи портлаш бўйича текширув олиб бораётган мутахассислар, аскар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари нобуд бўлган.

Доғистон Ички ишлар вазири Абдурашид Магомедов ҳужум учун исломий жанггариларни айблади.

Хабарларга кўра, портлаш содир этилган жойда худкуш ҳужумчи экани тахмин қилинган бир эркак ва бир аёлнинг жасадлари топилган.
XS
SM
MD
LG