Линклар

logo-print

Ўзбекистон Испаниядан гибрид моторли поезд сотиб олмоқчи


Испаниянинг “Talgo-250” гибрид моторли поезди.

Испаниянинг “Talgo-250” гибрид моторли поезди.

Ўзбекистон Темир йўллари ширкати Испаниядан “Talgo-250” русумидаги гибрид моторли поездлар сотиб олишни режаламоқда.

Тренд ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳозирда поездлар сони ва нархи борасидаги сўзлашувлар давом этмоқда.

Гибрид моторли поездлар ҳаракатни тўхтатмаган ҳолда электрдан дизел ёнилғисига ёки аксинча, дизелдан электр токига ўтиш имкониятига эга.

Гибрид поездлардан Ўзбекистон жанубидаги 140 километрлик Мароканд-Қарши участкасида фойдаланиш мўлжалланган.

2012 йилда Ўзбекистон бу участкани электрлаштиришга қаратилган 234,7 миллион долларлик лойиҳани амалга оширишга киришди.

Мазкур лойиҳанинг 2016 йилга қадар тугатилиши режаланган.

“Talgo-250” гибрид моторли поезд дизел ёқилғисида соатига 200 километр, электрда соатига 240 километр тезликда ҳаракат қила олади.

2009 йилда имзоланган шартномага мувофиқ ТALGO Ўзбекистонга 38 миллион еврога иккита тезюрар поезд етказиб берган.

"Афросиёб" деб номланган янги поездлар 2011 йил сентябр ойи бошидан Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари орасида қатнай бошлади.
XS
SM
MD
LG