Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:23

Махачқалада қонли портлашлар содир бўлди


Россиянинг Доғистон Республикаси пойтахти Махачқалада амалга оширилган иккита портлаш оқибатида камида 14 киши нобуд бўлди, 120дан ортиқ одам яраланди.



Тергов органлари воқеа юзасидан Жиноят кодексининг “Террор хуружи” моддаси бўйича жиноят иши қўзғади.

Расмийларга кўра, биринчи портлаш пайшанба куни кечқурун Махачкача ташқарисидаги текширув пунктида полиция ходими йўловчи автомобилни тўхтатган пайтда содир бўлган.

25 дақиқа ўтиб, айни жойда кичик автобус портлаган.

Доғистонда портлаш содир бўлди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:03 0:00


Натижада биринчи портлаш бўйича текширув олиб бораётган мутахассислар, аскар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари нобуд бўлган.

Доғистон Ички ишлар вазири Абдурашид Магомедов ҳужум учун исломий жанггариларни айблади.

Хабарларга кўра, портлаш содир этилган жойда худкуш ҳужумчи экани тахмин қилинган бир эркак ва бир аёлнинг жасади топилган.

Россия Федерацияси Миллий аксилтеррор қўмитаси тарқатган маълумотларга таяниб Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, 3 май куни кечқурун шаҳардан чиқаверишда Йўл-патрул хизмати постида "Лада-Приора" автомашинаси тўхтатилган.

Айтилишича, худкуш-террорчи бўлган ҳайдовчи машинани портлатиб юборган.

Портлаш оқибатида атрофда турганлар, машиналар ҳайдовчилари ва йўловчилари нобуд бўлган ёки яраланган. Ёнғин бошланган.

Воқеа жойига “Тез ёрдам” ва ўт ўчирувчилар етиб келган пайтда ўша жойда турган "Газель" автомобилида яна бир портлаш юз берган.

Айтилишича, портлагич мосламада яраловчи темир парчалари бўлганини тахмин қилишга асослар бор.

Дастлабки маълумотларга кўра, биринчи портлашнинг қувватини мутахассислар тротил эквивалентида 30, иккинчи портлашникини 50 килограмм, деб баҳолаган.

Иккинчи портлаш оқибатида газ қувурига зарар етган, лекин мутахассислар газ чиқиб кетишининг олдини олиб қолишга улгурган. Акс ҳолда қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Шаҳар касалхоналарига 80 дан зиёд киши етказилгани, 30 дан ортиқ кишига эса, воқеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилгани хабар қилинди.

Портлашлардан сўнг Доғистон пойтахти полицияси кучайтирилган режимда хизмат қилишга ўтказилди.

Хизмат сафари билан Москвада юрган Доғистон раҳбари Магомедсалам Магомедов Махачқалага қайтиб келди.

4 май Доғистонда мотам куни деб эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG