Линклар

logo-print

ЕИ Украинадаги "Евро-2012"ни бойкот қилмоқда


Европа Иттифоқининг спорт ишлари бўйича мутасаддиси Андрулла Вассиллиу.

Европа Иттифоқининг спорт ишлари бўйича мутасаддиси Андрулла Вассиллиу.

Европа Иттифоқининг спорт ишлари бўйича мутасаддиси Андрулла Вассиллиу Украинада бўладиган футбол бўйича Европа чемпионати ўйинларида иштирок этмаслигини билдирди.

Украинага сафар қилиш “ноўрин” эканини урғулаган Вассиллиу чемпионатга мезбонлик қилаётган иккинчи давлат - Полшадаги футбол ўйинларида қатнашишга умид билдирди.

Европа Иттифоқининг қатор расмийлари, жумладан, Ташқи сиёсат бўйича ЕИ мутасаддиси Кэтрин Эштон ва Еврокомиссия президенти Жозе Мануэл Баррозо Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенконинг етти йилга қамоқ жазосига ҳукм қилингани қонуний эканига шубҳа билдириб, Украинадаги футбол ўйинларида иштирок этмаслигини маълум қилган.

Европа Иттифоқига аъзо тўққиз давлат раҳбари ҳам Тимошенко қамалганига норозилик тариқасида шу ой Украинада бўладиган минтақавий анжумадан қатнашмаслигига ишора қилган.
XS
SM
MD
LG