Линклар

Талаба Жасур: “Далага чиқишдан Худо сақласин!”

  • Садриддин Ашур

Жиззахлик Жасурнинг айтишича, ўзбекистонлик талабаларнинг ярим умри далада - пахта териш, далага гўнг чиқариш, ғўза яганаси ва чопиқ билан ўтади.

Жиззахлик Жасурнинг айтишича, ўзбекистонлик талабаларнинг ярим умри далада - пахта териш, далага гўнг чиқариш, ғўза яганаси ва чопиқ билан ўтади.

5 майдан бошлаб Жиззах вилоятининг бир қанча туманларидаги касб-ҳунар коллежлари талабалари пахта чопиғига сафарбар этилади. Бу ҳақда Озодликка вилоятдаги коллежлардан бирида ўқиётган Жасур хабар берди.

Жасурнинг айтишича, дала ишлари талабаларнинг жонига тегиб бўлган. Ўқув йилининг ярми далада – пахта териш, далага гўнг чиқариш, ғўза яганаси ва чопиқ билан ўтади. Бундан ташқари, шанбаликлар ўтказиш ҳам уларнинг зиммасида.

Жасур коллежлар яхши қурилгани, синфхоналар компютерлар билан таъминланганини айтар экан, бироқ буларнинг ҳаммаси кўзбўямачилик учун қилинганини, талабалар керакли илмни ололмаётганини таъкидлайди.

Жасур ярим умри далада ўтадиган талабаларнинг бугунги оғир қисмати ҳақида Озодликка гапириб берди.

Озодлик талабанинг хавфсизлиги нуқтаи назаридан унинг қайси коллежда ўқишини ошкор қилмади.

Жасур билан бўлган суҳбатни қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG