Линклар

Доғистонда 3 май куни содир этилган террор ҳужумлари ижрочиларидан бирининг шахси аниқланди.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органидаги манбага асосланиб Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, 13 одам қурбон бўлган ва 87 киши яраланган ҳужум ижрочиларидан бири 23 яшар махачкалалик Ризван Алиевдир.

Иккинчи худкуш ҳужумчи аёл бўлгани айтилмоқда. Бироқ унинг шахсини аниқлаш устида иш олиб борилмоқда.

Орган ходимларига кўра, иккинчи худкуш Алиевнинг синглиси Муслимат эканини тахмин қилмоқда.

Хабарларга кўра, ака-сингил Алиевлар апрел ойида ўз уйидан кетиб қолганидан кейин уларга қидирув эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG