Линклар

Мисрда тўқнашувдан сўнг комендантлик соати эълон қилинди


Миср ҳарбий расмийлари Коҳирадаги Мудофаа вазирлиги биноси атрофида тунги комендантлик соати жорий этилишини эълон қилди.

Бу қарор мазкур бино олдида жума куни содир бўлган тартибсизликлардан кейин қабул қилинди.

4 май куни намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида содир бўлган тўқнашув натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 300 га яқин киши тан жароҳати олган, 170 киши қўлга олинган.

Маҳаллий шифокорлардан олинган маълумотга кўра, икки киши ўқотар қуролдан олинган жароҳат туфайли оламдан ўтган.

Миср пойтахтидаги кечаги намойиш мамлакатда ҳарбийлар иқтидорда қолаётганига норозилик ўлароқ бошланиб кетганди. Кўп минг кишилик тадбир иштирокчилари ҳокимиятнинг фуқаровий ҳукуматга топширилишини талаб қилиб чиққандилар.
XS
SM
MD
LG