Линклар

Россияда Ўзбекистондан келтирилган 6000 туп кўчат йўқ қилинди


Ўзбекистонда етиштирилган қуруқ мевалар ҳам шу кунда Россияда "хушланмаган маҳсулотлар" сирасига киритилган.

Ўзбекистонда етиштирилган қуруқ мевалар ҳам шу кунда Россияда "хушланмаган маҳсулотлар" сирасига киритилган.

Россия расмийлари ўтган икки ҳафта мобайнида Ўзбекистон, Тожикистон ва Озарбайжондан келган 28 тонна уруғлик ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шунингдек, 7 минг кўчатни йўқ қилган.

Россельхознадзор ташкилотининг билдиришича, карантин остига тушган ёнғоқ, туршак, мева-сабзавот, гул ва савзавот уруғи, зираворлар ва гуруч шаклидаги маҳсулотларнинг 51 фоизи, яъни 14 тоннадан кўпроғи Тожикистондан келган. Шу билан бирга, амалга оширилган текширувлар натижасида Ўзбекистондан келган 6 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчати йўқ қилингани айтилмоқда.

Шу йилнинг 16 апрел куни Россия расмийлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Озарбайжондан келадиган айрим озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан вақтинча чеклов жорий қилганди. Бундай қарорнинг қабул қилинишига Россияга келаётган ўзбекистонлик, тожикистонлик ва озарбайжонлик йўловчилар юки орасида карантин остида бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари топилаётгани сабаб бўлгани билдирилди.

Маълумотларга кўра, Россельхознадзор жорий йилнинг март ойида бу уч мамлакатга нисбатан қўл юки ва шахсий багажда ўсимлик маҳсулотлари импортини тақиқлаши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш берган ва тегишли идораларга мурожаат қилган.

Айни пайтда мазкур чеклов қачонгача давом этиши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG