Линклар

Тимошенко Харковда даволанишга рози


Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко айни пайтда Харков шаҳридаги қамоқхонада сақланмоқда.

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко айни пайтда Харков шаҳридаги қамоқхонада сақланмоқда.

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко 8 майдан бошлаб Харковдаги темирйўлчилар касалхонасида даволанишга розилик берди.

Бундай қарорга у жума куни ўзи сақланаётган немис шифокорлари билан учрашганидан кейин келган.

Аввалроқ Украина бош прокурори Виктор Пшонка Юлия Тимошенкога колония ташқарисида даволанишга рухсат берганди. 20 апрел куни Тимошенкони зўрлик билан Харковдаги касалхоналардан бирига олиб келгандилар. Кейинроқ у калтакланганини билдирган, бироқ шаҳар прокуратураси мазкур нохуш ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғашдан бош тортганди.

Украина собиқ бош вазирининг колонияда сақланиш шароити ҳамда унинг жиноий таъқиб қилиниши нақадар қонуний экани ҳақидаги масала Европа мамлакатлари расмийлари хавотирларига сабаб бўлмоқда, шу важдан ЕИнинг тўққиз мамлакати лидери Марказий Европа давлатларининг Ялтада бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этишдан воз кечди.

Жума куни эса Европа Иттифоқининг Европа Иттифоқининг спорт ишлари бўйича мутасаддиси Андрулла Вассиллиу Украинада бўладиган футбол бўйича Европа чемпионати ўйинларида иштирок этмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG