Линклар

Сурия қонли жумани бошдан кечирди


Сурияда БМТ кузатувчилари фаолият олиб бораётганига қарамай, мамлакатнинг турли ҳудудларида ҳукумат қўшинлари ва мухолифатчилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Сурияда БМТ кузатувчилари фаолият олиб бораётганига қарамай, мамлакатнинг турли ҳудудларида ҳукумат қўшинлари ва мухолифатчилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Сурия мухолифати фаоллари ўтган жума ўт очишни тўхтатиш қарори олинган сўнгги ҳафталар ичида энг қонли кун бўлганини таъкидламоқдалар.

Си-эн-эн телеканалининг суриялик мухолифатчилар сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, кеча Сурияда ҳукумат қўшинлари ўқидан 37 киши ҳалок бўлган. Асосан тинч аҳоли вакиллари экани айтилаётган бу кишиларнинг 10 нафари пойтахт Дамашқда ҳалок бўлган.

Таъкидланишича, Суриянинг турли ҳудудлари жума намозидан кейин аксилҳукумат намойишларига йиғилган кишилар мерганлар томонидан ўққа тутилган.

Мамлакатнинг бир неча минтақасида ҳарбийлар ва мухолифатнинг қуролланган гуруҳлари ўртасида тўқнашув содир бўлган. Бу тўқнашувларда қанча қурбон берилгани ҳақида мустақил манбалардан маълумот олишнинг имкони бўлмаяпти.

Аввалроқ халқаро элчи Кофи Аннаннинг вакили Аҳмад Фаузий Сурияда вазиятни тинч ўзанга солиш режаси, ҳар икки томондан сулҳ тартиби бузилаётганига қарамай, моҳиятан бажарилаётганини билдирганди. Айни пайтда Сурияга келаётган БМТ кузатувчилари сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Жорий ой охирига келиб улар сони 300 нафарга етиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG