Линклар

logo-print

Қоракўлликлар одам савдосида айбланди


Қоракўллик гуруҳ томонидан Ҳиндистонда фоҳишаликка мажбурланган қиз ва аёллар Деҳли, Калкутта, Бомбей шаҳарларидаги меҳмонхоналарда жинсий эксплуатация қилинганлиги айтилмоқда.

Қоракўллик гуруҳ томонидан Ҳиндистонда фоҳишаликка мажбурланган қиз ва аёллар Деҳли, Калкутта, Бомбей шаҳарларидаги меҳмонхоналарда жинсий эксплуатация қилинганлиги айтилмоқда.

Бухоро вилоят жиноий ишлар суди Ҳиндистонга аёлларни жинсий хизматлар учун етказиб турган гуруҳга нисбатан ҳукм ўқиди.

Бухоро вилоят телерадиокомпанияси томонидан кўрсатилган “Бадбахтлик” фильмида Қоракўл туманида яшовчи 60 ёшдан ошган Дилбар Аҳмедова оила аъзолари билан одам савдоси билан шуғулланганлиги айтилади.

1952 йилда Қоракўл туманида туғилган Дилбар Аҳмедова 4 нафар фарзанднинг онасидир. Фильм муаллифлари у Ҳиндистонга даставвал даволаниш учун боргани, сўнгра қизларидан бирини Ҳиндистон фуқаросига турмушга узатиб, одам савдоси билан шуғулланувчи гуруҳни йўлга қўйганлигига урғу беради.

Айтилишича, Дилбар Аҳмедованинг икки қизи - Нигора ва Дилфуза Аҳмедовалар Ҳиндистонга фоҳишалик билан шуғулланишга олиб борган ҳар бир аёл учун 6 минг доллардан фойда қилган.

Шу билан бирга, видеофильмда опа-сингил ўзининг туғишган укаси, уч фарзанднинг отаси Бобомурод Аҳмедовни ҳам сотиб юборганлиги айтилади:

- 2009 йилнинг март ойининг охирида опам “ишга жойлаштираман” деб чақириб, мени 12 минг долларга сотган экан, - дейди фильмда алданган ука – Бобомурод Аҳмедов.

Мазкур гуруҳ 2011 йил июн ойида Қоракўл туманида яшовчи Юлдуз Эгамбердиева ва Мирзаева исмли фоҳишаликка сотиб юборилган аёлларнинг аризасига биноан қўлга олинган.

Қоракўллик гуруҳ томонидан Ҳиндистонда фоҳишаликка мажбурланган қиз ва аёллар Деҳли, Калкутта, Бомбей шаҳарларидаги меҳмонхоналарда жинсий эксплуатация қилинганлиги айтилмоқда.

Айни пайтда Дилбар Аҳмедова 6 йилга, унинг ўғли Бобомурод Аҳмедов 9 йилга, Мурод Меҳмонов 8 йилга озодликдан маҳрум этилган. Дилфуза ва Нигора Аҳмедовалар эса Ўзбекистон ташқарисида бўлганлиги боис уларга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG