Линклар

Дамашқ марказида портлаш рўй берди


Суриядаги БМТ кузатувчилар миссияси раҳбари генерал Роберт Муд, Латакия ш., 2012 йил 4 май

Суриядаги БМТ кузатувчилар миссияси раҳбари генерал Роберт Муд, Латакия ш., 2012 йил 4 май

Сурия пойтахти Дамаш марказидаги катта йўлда 5 май куни содир этилган портлаш оқибатида тўққиз автомобилга шикаст етди.

Гувоҳларга кўра, Ал-Тавра кўчасидаги портлаш пайтида ҳеч кимга зиён етмаган.

Сурия ҳукумати ва исёнчи гуруҳлар ўртасида 12 апрелда кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишувига томонлар қандай риоя этаётганини назорат қилиш мақсадида БМТ май ойи охирига қадар Сурияга 300 нафар халқаро кузатувчи жойлаштиришни режалаган.

Ҳозир Суриядаги вазиятни дунё ташкилотининг 50 нафар вакили кузатмоқда.

Халқаро кузатувчилар жойлаштирилганига қарамай, Сурияда ҳар куни қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда.

БМТ маълумотига кўра, 14 ой олдин президент Башар Ал-Ассад режимига қарши оммавий норозиликлар бошланганидан бери Сурияда тўққиз мингдан ортиқ одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG