Линклар

logo-print

Эрон президентининг рақиблари парламент сайловида ғолиб чиқмоқда


Эрон президенти М.Аҳмадийнажод ва рафиқаси Аъзам Фараҳий Теҳрондаги сайлов участкасида, 2012 йил 4 май

Эрон президенти М.Аҳмадийнажод ва рафиқаси Аъзам Фараҳий Теҳрондаги сайлов участкасида, 2012 йил 4 май

Эрон парламенти аъзолиги учун ўтказилаётган сайловнинг иккинчи босқичида президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг рақиблари 65та ўриндан 20тасини эгаллаб олдинда бормоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, президент тарафдорлари парламентда саккиз ўринни, мустақил номзодлари эса 11та ўринни эгаллаган.

Март ойида ўтказилган сайловнинг биринчи босқичида ҳам Аҳмадийнажоднинг рақиблари ғолиб чиққан эди.

Таҳлилчилар президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг рақиблари 290та ўринга эга бўлган бир палатали парламент назоратини ўз қўлига олишини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG