Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Пекиндан жўнаб кетди


АҚШ Давлат Котиби Ҳ.Клинтон, Пекин ш., 2021 йил 3 май.

АҚШ Давлат Котиби Ҳ.Клинтон, Пекин ш., 2021 йил 3 май.

Хитойга сафарини якунлаган АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Пекиндан жўнаб кетди.

Хитой билан АҚШ ўртасидаги дипломатик тортишувларга сабаб бўлган кўзи ожиз хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиси Чен Гуачен эса Қўшма Штатларга жўнаб кетадиган муддатни кутмоқда.

4 май куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Пекиндаги элчихонасидан бошпана топган Чен Гуачен “хитойлик бошқа фуқаролар сингари” хорижда ўқиш учун мамлакатни тарк этиши мумкинлигини билдирган эди.

Чен Давлат котиби билан бирга АҚШга жўнаб кетиши мумкинлиги ҳақидаги матбуот хабарларига қарамай, ҳуқуқ фаоли ҳозирда касалхонада даволанмоқда ва олдига ҳеч ким киритилмаяпти.

Чен Гуачен Хитой ҳукуматининг “бир оилага бир фарзанд” сиёсатини танқид қилганлик учун тазйиққа учраган.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон стратегик ва иқтсодий масалалар юзасидан музокара олиб бориш мақсадида Пекинга сафар қилди.
XS
SM
MD
LG