Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги янги элчиси Бокуга борди


Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги элчиси Ш.Файзиев.

Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги элчиси Ш.Файзиев.

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги янги элчиси этиб тайинланган Шерзод Файзиев Боку шаҳрига борди.

Файзиев Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчи вазифасини феврал ойида тугатган Исматулла Эргашевнинг ўрнини эгаллайди.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакат президентига ишонч ёрлиқларини топширганидан сўнг Шерзод Файзиев элчилик фаолиятини бошлайди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 24 март куни Шерзод Файзиевни Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги элчиси этиб тайинлаш ҳақида қарор қабул қилган.

1969 йилда туғилган Файзиев 2009 йил апрелидан бери Ўзбекистоннинг Туркманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.

Унга қадар, 2007 – 2008 йилларда Файзиев Москвдаги Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти Бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Тошкент Давлат аграр университети ва Москвадаги Дипломатия академиясини битирган Шерзод Файзиев 1993 йилдан бери Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG