Линклар

logo-print
Италия Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Филиппо Милоне 4 май куни Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан учрашди.

Вазирлик маълумотига кўра, сўзлашувда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга оид масалалар муҳокама қилинган.

Шунингдек, икки томонни қизиқтирган халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилган.

Музокарада Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Риккардо Манара ҳам иштирок этган.

Италия парламенти 2014 йил охиригача мамлакат қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш ҳақида қарор қабул қилган.

Афғонистонда Италиянинг тўрт минг ҳарбийси халқаро кучлар сафида хизмат қилмоқда.

Жорий йил бошидан бери Ўзбекистонга Латвия, Британия ва Германия Мудофаа вазирлари ташриф буюрди.

Ҳамма учрашувларда ҳарбий саҳадаги ҳамкорлик ва Афғонистондан халқаро кучларни олиб чиқиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG