Линклар

АҚШ президенти: Ички масалаларга эътибор қаратадиган вақт келди


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама 5 май куни Афғонистондаги 10 йиллик урушдан кейин мамлакатнинг ички масалаларига эътибор қаратишга чақирди.

Америка халқага одатдаги радиомурожаатида Обама Ал-Қоида раҳбари Уссама Бин Ладин ўлдирилганининг бир йиллиги муносабати билан шу ҳафта бошида Афғонистонга сафари чоғида президент Ҳамид Карзай билан стратегик ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолаганини тилга олди.

- Шу ҳафтада мен Ватандан узоқда хизмат қилаётган қўшинларимизга миннатдорлик билдириш, шунингдек, миссиямизни тугатиш ва урушга чек қўйишда ёрдам берадиган тарихий шартномани имзолаш учун Афғонистонга сафар қилдим, - дея баёнот берди АҚШ президенти.

Барак Обама буни Оҳайо ва Вержиния штатларида шанба куни президентлик сайловолди кампаниясини расман бошлашидан олдин айтди.

Тахлилчилар фикрича, Оҳайо ва Вержиния штатлари Обаманинг қайта президент этиб сайланишида муҳим рол ўйнаши мумкин.
XS
SM
MD
LG