Линклар

2001 йил 11 сентябридаги террорчилик хуружларини уюштиришда гумонланган Холид Шайх Муҳаммад ва унинг тўрт шериги Гуантанамо базасидаги ҳарбий қамоқхонада ҳарбий трибунал қаршисига чиқарилди.

Уларга террорчилик, самолёт олиб қочиш, фитна ва қотилликларни уюштирганлик айби қўйилмоқда.

Агар ҳарбий трибунал судлаётган бу беш кишининг айби исботланса, улар ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Маълумотларга кўра, кечаги маҳкама чоғида Холид Шайх Муҳаммад судянинг саволларига жавоб беришдан бош тортган.

Маҳкама тингловларида 11 сентябр терактларида қурбон бўлган кишиларнинг яқинлари ҳам иштирок этган.

2009 йилда президент Барак Обама маъмурияти Холид Шайх Муҳаммад ва унинг шерикларини фуқаровий судда судлаш ташаббуси билан чиққанди. Бироқ америкалик кўплаб сиёсатчилар бунга қарши бўлгани туфайли бу иш амалга ошмай қолганди.
XS
SM
MD
LG