Линклар

Францияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади


Франция президентлигига номзодлар - Франсуа Олланд (ч) ва Николя Саркози (ў).

Франция президентлигига номзодлар - Франсуа Олланд (ч) ва Николя Саркози (ў).

Бугун Францияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтказилади. Унда амалдаги давлат раҳбари Николя Саркози ва социалист номзод Франсуа Олланд сайловчилар овози учун беллашади.

Сўнгги ижтимоий сўров натижаларига кўра, Олландда ғалаба қозониш имконияти кўпроқ, бироқ сўнгги бир неча кун ичида икки рақибга бериладиган овозлар орасидаги фарқ анча камайган.

Сайловда ғалаба қозонган тақдирда Олланд сўнгги 17 йил мобайнида президентликка сайланган биринчи социалист сиёсатчи бўлади. Социалистлар намоёндаси бўлган президент Франсуа Миттеран ўз ваколатларини 1995 йилда топширганди.
XS
SM
MD
LG