Линклар

Бугун Арманистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловида саккиз партия ва бир партия блоки иштирок этмоқда.

Асосий кураш ҳукмрон коалиция ва мухолифатнинг “Арман миллий конгресси” партияси ўртасида бўлиши кутилмоқда.

Сўров натижаларига кўра, таркибига амалдаги президент Серж Саргсян бошчилигидаги Республика партияси ва “Гуллаб-яшнаётган Арманистон” партияси кирган ҳукмрон коалиция 60 фоиздан кўпроқ овоз олиши мумкин.

Парламентга кириш учун партиялар 5 фоизлик партия блоклари эса 7 фоизлик тўсиқдан ўтишлари керак бўлади.

Парламент сайловларидан кейин Арманистонда янги ҳукумат тузилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG