Линклар

Маҳачқалада яна портлаш содир этилди


Маҳачқаладаги портлаш бўйича текширув олиб борилмоқда.

Маҳачқаладаги портлаш бўйича текширув олиб борилмоқда.

Россиянинг Доғистон Республикаси пойтахти Маҳачқалада автомобил портлагани оқибатида ҳайдовчи яраланди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, портлаш 6 май куни эрталаб Акушинск мавзесида рўй берган.

Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари портловчи қурилма ишга тушгани оқибатида портлаш содир бўлганини тахмин қилмоқда.

Пайшанба куни Маҳачқалада иккита худкуш автомобилга ўртатилган бомбани портлатгани натижасида 13 киши нобуд бўлган эди.

Ҳужум пайтида яраланган 60дан ортиқ одам ҳозир касалхонада қолмоқда.

Портлаш воқеаси бўйича жиноят кодексининг “террор акти” моддаси бўйича жиноий иш очилган.
XS
SM
MD
LG