Линклар

logo-print
Францияда президент сайловининг иккинчи босқичи ўтказилмоқда.

Сўров натижаларига кўра, Социалистик партия номзоди Франсуа Олланд иқтидордаги президент Николя Саркозидан олдинда бормоқда.

22 апрел куни ўтказилган сайловнинг биринчи босқичида Олланд Саркозидан 500 мингта кўп овоз олишган эди.

Сўнгги кунларда консерватор президент фарқни кичрайтиришга муваффақ бўлди.

Таҳлилчилар агар 6 май кунги сайловда биринчи босқичга нисбатан кўпроқ фуқаро овоз берса, бу Саркози маннфаатига хизмат қилиши мумкин деган фикрда.

Сайловнинг дастлабки натижалари якшанба куни Тошкент вақти билан соат 22да эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG