Линклар

Франция президент сайловида Саркози ютқазди


Экзит полл натижаларига кўра, Франсуа Олланд Николя Саркозини мағлуб этди.

Экзит полл натижаларига кўра, Франсуа Олланд Николя Саркозини мағлуб этди.

Франциядаги президентлик сайлови натижалари Социалистик партия номзоди Франсуа Олланд иқтидордаги президент Николя Саркозини мағлуб этганини кўрсатмоқда.

Берилган овозларнинг тўртдан уч қисми санаб бўлингани ва дастлабки натижаларга кўра, Франсуа Оллан 52 фоиз овоз билан Франция Республикаси президенти лавозими учун пойгада 48 фоиз овоз тўплаган иқтидордаги президент Николя Саркозини ортда қолдирган.

Сайловдан аввал ўтказилган сўровлар ҳам тўрт фоизлик фарқ билан Олланднинг ғалабасини башорат қилаётган эди.

Якшанба кунги овоз беришда 80 фоиздан ортиқ сайловчи қатнашди.

Сайловнинг 22 апрел куни ўтказилган биринчи босқичида Олланд Саркозидан 500 мингтага кўпроқ овоз олган.

Сўнгги кунларда консерватор президент фарқни кичрайтиришга муваффақ бўлгани айтилмоқда.

Франциядаги президент сайловида 46 миллион фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.

Таҳлилчилар, агар 6 май кунги сайловда биринчи босқичга нисбатан кўпроқ фуқаро овоз берса, бу Саркози манфаатига хизмат қилиши мумкин, деган фикрда эди.

Президентлик сайловолди кампанияси давомида ишсизлик ва иммиграция муаммолари, шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг келажаги асосий мавзулар бўлди.

Ҳозир Францияда ишсизлар сони сўнгги 12 йил мобайнида энг юқори даражага кўтарилиб, 10 фоизни ташкил қилмоқда.

6 май кунги президент сайловининг дастлабки натижалари Тошкент вақти билан соат 22 да эълон қилиниши кутилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG