Линклар

Япониянинг шарқий минтақаларида 6 май куни торнадо рўй бергани оқибатида камида 30 киши жароҳат олди.

Табиий офат пайтида уйлар вайрон бўлди, минглаб аҳоли электр қувватисиз қолди.

Пойтахт Токиодан 60 километр шимоли-шарқда жойлашган Тсукуба шаҳри торнадодан энг кўп зарар кўрди.

Токио электр қуввати ширкати қуюндан кейин тахминан 24 минг хонадон электрсиз қолганини билдирди.

Япониянинг метереология хизмати аҳолини торнадо келиши ҳақида олдиндан огоҳлантириб хавфсиз жойдан бошпана топишга чақирган.
XS
SM
MD
LG