Линклар

Грецияда парламент сайлови ўтказилмоқда


Греция: Социалистик партия лидери Евангелос Венизелос Тессалоника шаҳридаги сайлов участкасида овоз бермоқда.

Греция: Социалистик партия лидери Евангелос Венизелос Тессалоника шаҳридаги сайлов участкасида овоз бермоқда.

Грецияликлар мамлакат тарихида энг муҳим деб айтилаёт парламент сайловида овоз бермоқда.

Фуқаролар икки йилдан бери давлат ҳаражатларини қисқартириб келаётган икки партия, яъни, Социялистик PASOK партияси ҳамда консерватив Янги демократия партияларини жазолаш мақсадида бошқа партиялар номзодларига овоз бериши кутилмоқда.

Шу боис, таҳлилчилар фикрича, 10тадан ортиқ партия номзодлари сайловчиларнинг уч фоиздан кўп овозини олиб парламентдан ўрин эгаллаши мумкин.

Чуқур иқтисодий бўҳронни бошдан кечираётган Греция Европа Иттифоқининг навбатдаги молиявий ёрдамини олиш учун давлат ҳаражатлари яна қисқартирилиши ҳақидаги режани келаси ой эълон қилиши лозим.

Грециянинг Европа Иттифоқидаги ҳамкорлари, айниқса, Гремания сайлов жараёнини диққат билан кузатмоқда.
XS
SM
MD
LG