Линклар

logo-print
Суриянинг етакчи мухолифат гуруҳлари 7 майга белгиланган парламент сайловига бойкот эълон қилишга чақирди.

Ашақ ал-Асвад газетасида эълон қилинган баёнотда мухолифат гуруҳлари муқобил парламент тузилгани ва унинг биринчи акти амалдаги конституцияни бекор қилиб, ўрнига 1950 йилда қабул қилинган конституцияни қайта тиклаш бўлгани билдирилган.

Айни пайтда, Суриянинг Дейр Ал-Зор вилоятида зўравонликлар давом этмоқда.

Лондондаги суриялик ҳуқуқ фаоллари БМТ воситачилигида ҳукумат кучлари ва исёнчи гуруҳлар ўртасида эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув 12 апрелда кучга кирганидан бери мамлакатда 600 одам ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG