Линклар

logo-print
Россия президенти этиб сайланган Владимир Путин 7 май куни қасамёд қилиши арафасидамухолифатдаги “Миллионлар марши”нинг бир неча минг қатнашчиси Москва марказида намойишга йиғилди.

Путиннинг учинчи муддатга президент бўлишига қарши ўтказилаётган тадбирда беш мингдан 20 минггача одам иштирок этаётгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, ўша жойда Кремл тарафдори бўлган “Наши” ёшлар гуруҳининг масҳарабозлар либосидаги бир неча ўн аъзоси намойишчилар орасида пайдо бўлган.

Намойиш муносабати билан пойтахт марказида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Москва марказидаги метро станцияларининг чиқиш эшиклари ёпиб қўйилган.

Мухолифат буни одамларнинг намойишга келишини чеклаш учун кўрилган чора деб бахоламоқда.

Хабарларга кўра, Солидарност ҳаракатининг икки фаоли қўлга олинган.

Айни пайтда, Россиядаги қатор мустақил нашрлар, жумладан, Коммерсант газетаси ва Эхо Москвы радиоси ўз интернет сайтлари DOS ҳужумига учраганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG