Линклар

Сербияда президент, парламент ва маҳаллий ҳокимиятлар учун сайловлар ўтказилмоқда.

6 май кунги сайловда Сербия президенти лавозими учун 12 номзод даъвогарлик қилмоқда.

Бироқ Европа Иттифоқи тарафдори бўлган иқтидордаги президент Борис Тадич ва Москвапараст социалист Томислав Николич сайловнинг иккинчи босқичига ўтиши башорат қилинмоқда.

Сўров натижалари глобал бўҳрон даврида Сербия иқтисодиёти ортга кетаётгани сабабли Тадич рақибидан орқада эканини кўрсатган.

Парламент сайловида Тадичнинг Демократик партияси Николичнинг Серб прогрессив партиясидан кейин иккинчи ўринни эгаллаши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG