Линклар

Москвадаги намойишда мухолифат лидерлари қўлга олинди


Россия мухолифати 6 май куни Москвдага уюштирган норозилик намойиши.

Россия мухолифати 6 май куни Москвдага уюштирган норозилик намойиши.

Россия полицияси мухолифат лидерлари Сергей Удальцов ва Алексей Навалнийни Москвадаги намойиш пайтида қўлга олди.

Полиция ходимлари Удальцов ва Навалний етакчилигидаги рухсат этилган 20 минг кишилик намойишдан ажралиб Кремл томон юриш бошлашга уринган кичик гуруҳ билан тўқнашди.

Мухолифат лидери Илья Яшин ва Борис Немцов полиция намойишчиларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газ қўллаганини маълум қилди.

Намойишдан ажралиб чиқишга уринган бошқа намойишчиларга нисбатан полиция резина таёқлар ишлатгани айтилмоқда.

Рейтерс ахборот агентлиги хабарига кўра, Владимир Путиннинг учинчи муддатга президент бўлишига қарши ўтказилган норозилик намойишининг айрим қатнашчилари полиция ходимларига пластмасса бутилкалар ва тутун чиқарувчи қўлбола бомбалар отган.

Путин 7 май куни Россиянинг янги президенти сифатида қасамёд қилади.
XS
SM
MD
LG