Линклар

Эрдўғон суриялик қочқинлар билан учрашди


Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурияда бир йилдан буён давом этаётган тартибсизликларда қон тўкилиши учун расмий Дамашқни айблаб келаётган сиёсатчилардан биридир.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурияда бир йилдан буён давом этаётган тартибсизликларда қон тўкилиши учун расмий Дамашқни айблаб келаётган сиёсатчилардан биридир.

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон якшанба куни Сурия билан чегарадош Килис музофотидаги суриялик қочқинлар лагерига борди.

Юзлаб қочқинлар олдида сўзлаган Эрдўғон Сурияда мухолифат ғалабаси яқин эканига ишонишини айтди.

- Бизнинг вазифамиз қон тўкилиши ва кўзёшларни тўхтатишдан, Сурия халқи талаблари амалга ошишига кўмаклашишдан иборат, - деди Туркия бош вазири.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурияда бир йилдан буён давом этаётган тартибсизликларда қон тўкилиши учун расмий Дамашқни айблаб келаётган сиёсатчилардан биридир.

Халқаро элчи Кофи Аннаннинг тинчлик режасида кўзда тутилган ўт очишни бас қилиш режими қарийб бир ойдан буён амал қилаётганига қарамай, бу мамлакатда ҳамон зўравонликлар давом этмоқда.

Якшанба куни Суриянинг шарқий ҳудудларида ҳукумат қўшинлари ва қуролланган мухолифат гуруҳлари ўртасида яна тўқнашувлар содир бўлди.

Душанба куни бу мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтиши керак. Сурия мухолифати сайловларни бойкот қилишга чақирган.
XS
SM
MD
LG