Линклар

Владимир Путин қасамёдга келтирилди


Владимир Путин (ч) 2008 йилдан буён Россияда президентлик қилиб келган Дмитрий Медведев (ў) ўрнини эгаллайди.

Владимир Путин (ч) 2008 йилдан буён Россияда президентлик қилиб келган Дмитрий Медведев (ў) ўрнини эгаллайди.

Бугун Москвада Россиянинг сайланган президенти Владимир Путин қасамёдга келтирилди.

Шу йилнинг 4 март куни ўтказилган президентлик сайлови натижаларига кўра, сайловчиларнинг 63 фоизи қўллаган Путин биринчи босқичдаёқ ғалаба қозонди.

46 ёшли Дмитрий Медведев ўрнини эгаллайдиган Владимир Путин, 2008 йил декабрида Россия конституциясига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, бу гал тўрт йил эмас, балки олти йил президентлик қилади.

Маълумотларга кўра, бугун Россия мухолифати фаоллари ҳам Москва марказида оқ тасмалар кўтарган ҳолда юриш уюштирди. Улар мазкур тадбир учун шаҳар расмийларидан рухсат олиш шарт эмаслигини айтмоқдалар.

Якшанба куни ҳам Москвада “Миллионлар марши” номи остида мухолифат намойиши бўлиб ўтганди. Куч ишлатар тузилма ходимлари ва митингчилар ўртасида содир бўлган тўқнашув чоғида, полиция маълумотларига кўра, 450 киши қўлга олинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, кечаги намойишда 17 нафар мухолифат фаоли ва 20 нафар полициячи тан жароҳати олган. 6 май куни Москвада бўлиб ўтган тартибсизликлар юзасидан жиноий ишлар ҳам қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG