Линклар

Тожикистон жанубида нефт омбори портлади


Тожикистон жанубида жойлашган Қумсангир туманидаги нефт омборида кеча содир бўлган портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши оғир жароҳат билан касалхонага етказилган.

Бу ҳақда маълум қилган туман раиси Холмурод Раҳмоновнинг билдиришича, портлаш техник сабабларга кўра содир бўлган.

Раҳмоновга кўра, портлаш тафсилотларини хавфсизлик, прокуратура ва ички ишлар идоралари ходимларидан тузилган махсус комиссия аниқлайди.

Тожикистоннинг Қумсангир тумани Афғонистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган.
XS
SM
MD
LG