Линклар

logo-print

Франциядаги сайловда Олланд ғалаба қозонди


Франциянинг сайланган президенти Франсуа Олланд.

Франциянинг сайланган президенти Франсуа Олланд.

Францияда ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи босқичида социалист Франсуа Олланд қарийб 52 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.

Амалдаги президент Николя Саркози эса кечаги овоз бериш чоғида 48 фоиздан кўпроқ овоз йиғди.

Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилиниши биланоқ Николя Саркози рақиби Франсуа Олландни ғалаба билан табриклади ва унга муваффақият тилади.

Францияда Олланд тарафдорлари ғалаба нашидасини сураётган бир пайтда сайлов ғолиби номига Ғарбдаги етакчи давлат раҳбарларидан табрик телеграммалари кела бошлаган.

Хусусан, Франсуа Олландни шу пайтгача Германия канцлери Ангела Меркел, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон, АҚШ президенти Барак Обама, шунингдек, Испания, Италия ва Канада лидерлари табриклагани маълум.
XS
SM
MD
LG