Линклар

logo-print
Сербияда президентлик сайловининг иккинчи босқичига мамлакат собиқ президенти, Демократик партия лидери Борис Тадич ва Сербия прогрессив партияси раҳбари Томислав Николич чиқди.

Норасмий маълумотларга кўра, евроинтеграция тарафдори бўлган Тадич ўз рақибидан қарийб 2 фоиз овоз билан олдинда бормоқда.

Якшанба куни Сербияда ўтказилган президентлик сайловларида 12 номзод давлат раҳбари лавозими учун кураш олиб борган. Президентлик сайловининг иккинчи босқичи шу йил 20 майига белгиланган.
XS
SM
MD
LG