Линклар

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкентда маҳкумлар исёни ҳақидаги хабарларни рад этди.

Вазирлик расмийларига кўра, пойтахтнинг Шимолий вокзалида шанба куни террорчиликка қарши машғулотлар ўтказилган.

“Машғулотлар поездда террорчиларни қўлга олиш ва гаровга олинганларни қутқариш сценарийси асосида бўлди”, деб билдирган ФВВ расмийларидан бири РИА Новости агентлигига.

Аввалроқ бир қатор агенликлари Тошкентда маҳбуслар қамоқхонада исён кўтариб, қочгани ҳақида хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG