Линклар

Кейинги 4 йил давомида Россия Бош вазири лавозимини эгаллаб келган Владимир Путин расман қасамёд келтириб, учинчи бор президентлик ваколатининг ижросига киришди.

Бугун Москвада ўтган қасамёд маросимида Путин мамлакатда демократияни кучайтириш ва фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтиришни ваъда қилди.

Путин шу йил март ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида¸ МСК хулосасига кўра¸ ғолиб деб топилди.

46 ёшли Дмитрий Медведев ўрнини эгаллайдиган Владимир Путин, 2008 йил декабрида Россия конституциясига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, бу гал тўрт йил эмас, балки олти йил президентлик қилади.

Айни пайтда Россия мухолифати Москва ва бошқа шаҳарларда норозилик намойишларини ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG