Линклар

Ғарб етакчилари социалист Франсуа Олландни якшанба кунги сайловдаги ғалабаси билан қутламоқда.

Германия Ташқи ишлар вазири Гидо Вестервелле Франциядаги сайловларда Олланд ғалаба қозонганини "тарихий ҳодиса" деб атади.

Германия канцлери Ангела Меркел Олландни Берлинга таклиф этган ва Франциянинг қарз муаммосини ҳал этиш йўлида биргаликда иш олиб боришга ваъда берган.

АҚШ президенти Барак Обама Франсуа Олландни шу ой охирларида бўладиган Катта саккизлик ва НАТО саммити арафасида Оқ уйга таклиф этган.

Якшанба куни Францияда ўтказилган сайловда мамлакатнинг амалдаги президенти Николя Саркози сайловчиларнинг 48 фоиз овозини қозонди.

Франсуа Олландни эса сайловчиларнинг 52 фоизи қўллаб-қувватлади.
XS
SM
MD
LG