Линклар

Москвада Путинга қарши намойишлар давом этмоқда


Russia -- People take part in "March of th millions" in Moscow rally, 06May2012

Russia -- People take part in "March of th millions" in Moscow rally, 06May2012

Кремлда Владимир Путин россияликларнинг конституцион ҳақларини ҳурматлаш ҳақида онт ичиб турган бир пайтда¸ унинг ҳокимиятга қайтишидан норози бўлганлар яна калтакланди¸ ҳибсга олинди.


Путин қайтди

Владимир Путин яна олти йиллик муддатга президент сифатида иш бошлаган кун Москва марказий кўчаларини ўн минглаб ОМОН ва полиция ходимлари тўлиқ назоратга олди.

7 май кунги инагурация маросими Владимир Путиннинг мутлақо бўм-бўш Москва кўчаларидан ўтиши билан бошланди: Янги Арбат кўчаларидан нафақат транспорт, балки оддий йўловчилар ҳаракатланиши ҳам тақиқланди, марказий метро бекатларига кириш ва чиқиш бутунлай ëпиб қўйилди.

Шундай бўлса-да¸ пойтахтнинг турли районларида Путинга мухолиф кучларнинг “Оқ шаҳар” акцияси уюштирилди.



Энг катта норозилик намойиши Москванинг Никитские дарвозаси олдида бўлиб ўтди. У ерга йиғилган мингга яқин юриш иштирокчиси “Шармандалик!”, “Россия Путинсиз!”, “Учинчи муддат – қамоққа!”, деб ҳайқирди.



Хавфсизлик кучлари дарҳол аксилпутинчиларни тарқатиш ҳаракатига тушди. Полиция Путин расми ёпиштирилган майка кийган кремлпараст ёшлардан бошқа¸ юришнинг аксар иштирокчиларини ҳибсга олди.



Мухолифат кучлари 6 май куни кечқурун Болотная майдонида бўлиб ўтган “Миллионлар марши” норозилик акциясини бундан сўнг ҳам давом эттириш режасида.

Москва Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, 6 май куни полиция ва митинг иштирокчилари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар давомида 30 нафар полициячи ва 47 нафар намойишчи жароҳатланган.

Хабарларга кўра¸ бошланмай туриб тарқатилган аксилпутинчилар норозилик митингида 439 киши ҳибсга олинган ва полиция участкаларига олиб келинган.

Кузатувчиларга кўра, 6 майдаги Болотнаядаги “Миллионлар маршида” камида 650 киши, жумладан мухолифат лидерлари Сергей Удалцов, Алексей Навалний ва Борис Немцовлар ҳам қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG