Линклар

Ҳолливуд актëрлари 6 май куни АҚШнинг Санта Моника шаҳридаги Broad Stage Theatre саҳнасида Ислом Каримов режими ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари учун кураш мавзусида спектакл қўйишди.

Таниқли сценарист Жонатон Фелдман саҳналаштирган спектакл Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари шавқатсиз топталиши ҳақида.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли, ҳозирда руҳий касаллар шифохонасига ташланган Елена Урлаева ролини Кэролайн Аарон, президент Ислом Каримов ролини эса Рено Вилсон ижро этди.

Мазкур спектакл Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ташаббуси билан саҳналаштирилди.

6 май куни Ҳолливуд саҳнасида намойиш этилган спектакл Ўзбекистон ҳақидаги биринчи саҳна асари бўлди.

ҲРУ яқин кунларда спектаклни DVD дискида тарқатилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG