Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:01

"Шимолий вокзалда исён бўлмаган"


Аксил-террор машғулотлари, деб айтилаётган ҳодиса туширилган расмда поезд вагони ёнида зирҳли машинадан сакраб тушаётган ҳарбийларни кўриш мумкин.
Аксил-террор машғулотлари, деб айтилаётган ҳодиса туширилган расмда поезд вагони ёнида зирҳли машинадан сакраб тушаётган ҳарбийларни кўриш мумкин.

4 май куни Тошкентнинг Шимолий темир йўл вокзали ҳудудида рўй берган отишма аксил-террор машғулотлар бўлган. Бу ҳақда Озодликка машғулотга масъул бўлган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийси билдирди.

Ўтган жума куни Тошкентнинг Шимолий темир йўл вокзали ҳудудида этап қилинаётган маҳбуслар поездда исён кўтаргани тўғрисида Фарғона.ру агентлиги хабар қилди. Бу хабарда, ҳатто ҳодиса натижасида қурбонлар ҳам бўлгани айтилди.

Агентлик мухбири билан суҳбатлашган маҳаллий фуқаро воқеага гувоҳ бўлганини айтиб, “отишма анчагача давом этди, поезддан югуриб чиқаётган маҳбусларга қарата ўт очилди ва уларнинг жасадлари платформада ёйилиб ётганини кўриш мумкин эди”, дея гапириб берди. Воқеа гувоҳи ерда ётганларнинг маҳбус эканига доир хулосани уларнинг бир хил коржома кийганларидан чиқарганини ҳам айтди.

Лекин Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ўзини таништирмаган мулозими, бу хабарни инкор қилиб, ваҳима қилишнинг ҳожати йўқ, дея таъкидлади.

- Машқ бўлган, машқ, ўқув машқи. Олдиндан режалаштирилган.

Озодлик: Аҳоли олдиндан огоҳлантирилмадими?

- Ҳаммаси олдиндан огоҳлантирилган. Ҳаммаси жойида. У ўқув машқи бўлган. Унақанги анақа жойи йўқ у нарсани.

Озодлик: Бўлмаса нимага одамлар ваҳимага тушди?

- Энди одамларни биласизу ҳаммасининг ваҳимага тушадиган одати бор. А так тинч бўлган¸ деди Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ўзини таништирмаган мулозими.

Суҳбатдошимиз бу машқлар тўғрисидаги бошқа тафсилотлар ва аҳолига машғулотлар тўғрисидаги огоҳлантирув қайси восита билан етказилганини очиқлашдан бош тортди.

Фергана.ру агентлиги Шимолий вокзалдаги ҳодиса ва вазирлик раддиясига оид бир жиҳатга эътибор қаратди: отишма ёки, расмийлар таъбири билан айтганда, машғулот жума куни рўй берган, лекин Фавқулодда вазирлик баъзи агентликлар орқали тарқатган раддиясида машғулотларнинг шанба куни ўтказилгани айтилган.

Бундан ташқари, Фергана.ру агентлиги ҳукуматдаги манбалардан олинган ахборотга таяниб, поездда ҳақиқатан маҳбуслар исён кўтарганига оид хабарни тасдиқлатганини ёзди.

Озодлик билан суҳбатда, Ўзбекистон Фавқулодда вазирлиги ходимининг Шимолий вокзалда ўтказилган аксил-террор машғулоти ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтгани ҳам, маълум саволлар туғдиради.
XS
SM
MD
LG