Линклар

logo-print
Бугун қасамёдга келтирилган Россия президенти Владимир Путин бош вазирликка шу пайтгача президент лавозимида бўлиб келган Дмитрий Медведев номзодини кўрсатди.

Россия Давлат Думаси қуйи палатаси 8 май куни фавқулодда сессияга тўпланиши ва шу сессияда Путин депутатлар олдида Дмитрий Медведевни расман бош вазирликка тавсия этиши кутиляпти.

Бош вазир вазифасини бажарувчи Виктор Зубков эса бугун истеъфо берди ва бу ҳақдаги аризани Путинга топширди.

Лекин, ҳукумат таркибидаги бошқа вазирлар янги ҳукумат тузилгунга қадар вазифасида қолиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG