Линклар

logo-print
Тожикистонда ўзбек ва тожик ҳукуматлари ашаддий танқидчиси бўлган ўзбеклар жамияти ҳамраисларидан бири Салимжон Шамсиддинов калтакланган.

Ҳодиса 5 май куни Қўрғонтеппа шаҳрида рўй берган. Номаълум шахслар Шамсиддиновни калтаклаб қочишган.

Ҳодиса жойидан ўтаётган маҳаллий полиция зобити уни қутқариб олган ва шифохонага олиб борган.

Салимжон Шамсиддинов ҳодиса юз берган куннинг ўзидаёқ Қўрғонтеппа Ички ишлар идорасига ариза топширгани, бироқ шаҳар полицияси ҳозирга қадар қидирув ишларини бошламаганини билдирган.
XS
SM
MD
LG