Линклар

Ўзбекистонда автомобил ойналари ишлаб чиқарувчи янги завод қурилади


Япониянинг Asahi Glass Company Ltd. ширкати 2014 йили Ўзбекистонда автомобил ойналари ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширади.

Бу ҳақда Times of Central Asia газетаси Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигига асосланиб хабар тарқатди.

Айни дамда Ўзбекистонда автомобил ойналари ишлаб чиқарувчи "Автоойна" акциядорлик жамияти фаолият юритмоқда.

"Ўзавтосаноат" ширкати тарафидан 2002 йилда ишга туширилган ушбу корхона йилига 200 минг дона автомобил ойналари ишлаб чиқариш қуваатига эга.
XS
SM
MD
LG