Линклар

Душанба куни Афғонистон шарқида қўлбола бомба портлаши оқибатида халқаро коалиция кучларининг уч нафар ҳарбийси ҳалок бўлди.

НАТО тарқатган маълумотда воқеа рўй берган жой ва ҳалок бўлган аскарлар фуқаролиги айтилмаган.

Йил бошидан буён Афғонистонда ҳалок бўлган НАТО ҳарбийлари сони 142 га етди.

Душанба куни афғон ҳукумати Толибон ҳаракатининг олдиндан тайёрлангани айтилаётган "баҳорги ҳужумлари"ни танқид қилиб, ҳаракатни "қўрқоқлик"да айблаган эди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги эса ўз баёнотида толиблар "минглаган одамларнинг ҳаётига зомин бўлаётган ҳаракатларини оқлашда Ислом дини қадриятларини нотўғри талқин қилаётганлиги"ни таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG