Линклар

logo-print
АҚШ марказий разведка бошқармаси Ал-Қоиданинг навбатдаги террор ҳужуми олдини олганлиги ҳақида маълумот тарқатди.

Режалаштирилган ҳужум Яманда АҚШга учиб кетаётган самолётни портлатишга қаратилган бўлган.

Расмийларга кўра, қўлга туширилган қўлбола бомба 2009 йили Ал-Қоиданинг нигериялик аъзоси Умар Форуқ Абдулмуталлиб АҚШ самолётини портлатишда ишлатмоқчи бўлган бомбага жуда ўхшаш.

Федерал Қидирув Бюроси айни дамда чет элда қўлга туширилган бомбани ўрганаётганлигини ва у Ал-Қоида террор тармоғи тарафидан Араб ярим оролидаги ҳужумларда ишлатилган бомбаларга ўхшашини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG