Линклар

logo-print
Хитой ва АҚШ ҳукуматлари мамлакат хавфсизлигига дахл қилувчи кибер-ҳужумларга қарши курашда ҳамкорлик қилишмоқчи.

Бу ҳақда душанба куни Пентагонда чиқиш қилган Хитой мудофаа вазири Лианг Гуангли маълум қилди.

Америкалик хамкасби Леон Панетта билан ўтказган музокаралар давомида Гуангли АҚШга нисбатан амалга оширилаётган кибер-ҳужумларнинг аксари Хитойдан бошқарилаётгани ҳақидаги иддаоларни рад этди.

Ўтган йили АҚШ разведка расмийлари Хитойни махфий маълумотларни ўғирлашга қаратилган кибер-ҳужумларда илк бор очиқ айблаган эди.

АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта ҳам ривожланган техник базага эга икки давлатнинг кибер-ҳужумларга қарши курашда ҳамкорлик қилиши жуда муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG