Линклар

Россиянинг "Анжи" футбол клубида фаолият юритаётган Одил Аҳмедов Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари тарафидан апрел ойининг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Бу ҳақда сўровни олиб борган Ўзбекистон Футбол Федерацияси маълум қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов апрел ойида Россия Премьер-лигасида жами 7 ўйин ўтказиб, уларнинг иккисида ўйиннинг энг яхши футболчиси, деб топилган.

25 ёшли Одил Аҳмедов март ойида ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилган эди.
XS
SM
MD
LG