Линклар

logo-print

Покистонда юқори лавозимли полиция зобити ўлдирилди


Покистон расмийлари терроризмга қарши кураш бўлимининг юқори лавозимли зобити суиқасд қурбони бўлганини билдирди.

Хабарларга кўра, Шох Навоз Хон 8 май куни эрталаб Балужистон вилояти маркази Кветта шаҳридаги ўз уйи олдида отиб кетилган.

Маҳаллий касалхонага олиб борилганидан сўнг Хон вафот этгани эълон қилинди.

Хон Балучистонда терроризм ва мазҳаблараро зўравонликлар бўйича иш олиб борувчи Жиноят қидирув департаменти бошлиғининг ўринбосари бўлган.

Қотиллик учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG